Ахборот технологиялари вазирлиги истиқболли кадрлар базасини шакллантирмоқда

Ахборот технологиялари вазирлиги истиқболли кадрлар базасини шакллантирмоқда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинишича,  Вазирлик томонидан айни кунда тизимдаги ҳамда Республика иқтисодиёти тармоқларидаги АКТ бўйича таркибий бўлинмалари учун раҳбар лавозимларига заҳира кадрлари маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ёки келажакда ўзининг касбий муваффақиятларини шу соҳада кўрадиган барча қизиқувчилар мазкур маълумотлар базасидан ўрин олиш учун объективка-маълумотномасини (маълумотнома намунаси) ва охирги уч йиллик фаолияти кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни Вазирликнинг “Кадрлар бўлими”га қуйидаги манзил бўйича юборишлари керак: Тошкент шаҳар, А.Темур шоҳ кўчаси, 4-уй ёки электрон почта орқали: [email protected].

Маълумот учун телефонлар: 2384116, 2384143, 2384312.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!