Ахборот технологиялари вазирлиги меҳнат ярмаркасига таклиф қилади

Ахборот технологиялари вазирлиги меҳнат ярмаркасига таклиф қилади

24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилади. Бу тўғрида вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирнинг мақсади компания, ташкилот ва корхоналарга, давлат идораларига замонавий билимларга эга истеъдодли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашишдан иборат.

Ярмаркада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 100 та корхона ва муассасалар, шунингдек давлат органлари мавжуд иш ўринлари билан қатнашадилар.

АКТ соҳасида билим ва кўникмага эга мутахассисларга ярмаркада ўзларига муносиб иш топишларига умид қиламиз!

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказиладиган манзиллар рўйхати:

1. Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 108-уй

2. ТАТУнинг Самарқанд филиали: Самарқанд шаҳри, Шоҳруҳ Мирзо кўчаси, 37а-уй.

3. ТАТУнинг Фарғона филиали: Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 185а-уй.

4. ТАТУнинг Қарши филиали: Қарши шаҳри Бешкент трассаси 3 км.

5. ТАТУнинг Урганч филиали: Урганч шаҳри, Ал-хоразмий кўчаси, 110-уй.

6. ТАТУ нинг Нукус филиали: Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74-уй.

7. Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи: Андижон шаҳри, Лев Толстой кўчаси, 36-уй.

8. Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи: Наманган шаҳри, 8-март кўчаси, 6-уй.

9. Жондор ишлаб чиқариш, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи: Жондор шаҳри, Маҳмуд Таробий кўчаси, 1-уй.

10. Жиззах шаҳридаги транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 259-уй.

11. Навоий информатика ва электрон ишлаб чиқариш касб-ҳунар коллежи: Навоий шаҳри, Ғалаба шоҳ кўчаси, 228-уй.

12. Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи: Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 41-уй.

13. Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи: Гулистон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 49-уй.

Маълумот учун телефон: 0(371) 238-43-57, 998(93) 541-72-24.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!