Ахборот технологиялари вазирлиги тизимида раҳбарлар ўзгариши бўлди

Ахборот технологиялари вазирлиги тизимида раҳбарлар ўзгариши бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғи билан, шу кунга қадар «Ўзбектелеком» АКнинг «Bosh kommutatsiya markazi» директори вазифасини бажариб келган Газиев Эмир Рустамович вазирликнинг Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори лавозимига тайинланди. Бу тўғрида вазирликнинг веб-сайтида хабар қилинмоқда.

Шунингдек, вазирликнинг тегишли буйруғига мувофиқ, шу кунга қадар Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори вазифасини бажариб келган Зияев Ғолибшер Мелибоевич вазирликнинг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.