Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ўзбекистондаги давлат сайтлари хакерлар ҳужумига учрагани ҳақидаги хабарни рад этди

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ўзбекистондаги давлат сайтлари хакерлар ҳужумига учрагани ҳақидаги хабарни рад этди

Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази мамлакатдаги давлат муассасаларининг сайтлари хакерлар ҳужумига йўлиққани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади, деб Kun.Uz ёзмоқда.

“Бугунги кунда Ўзбекистондаги давлат муассасалари сайтлари штат режимида ишлайди ва хакерлик ҳужумига ҳам, бошқача ҳужумга ҳам йўлиқмаган. Марказ мутахассислари кун давомида интернетдаги миллий тармоқни назорат қилиб боришади ва UZ доменидаги сайтларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлайди”, дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, “Касперский лабараторияси” экспертлари сўнгги бир неча ой давомида Марказий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатларидаги дипломатик ва давлат идораларига Danti номли хакерлик гуруҳи томонидан киберҳужумлар оқимини кузатгани, бу давлатлар орасида Ўзбекистон номи ҳам борлиги ҳақида хабар қилганди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!