Айфонларга ҳали чиқмаган iOS 14 концептини видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  836
  •  07.04.2020 13:30

Айфонларга ҳали чиқмаган iOS 14 концептини видеода кўрамиз!

Apple ўз смартфонлари учун iOS 14 операцион тизим талқинини ҳали июнда, WWDC 2020 анжуманида намойиш қилади. Лекин унинг аноним ходими ҳали чиқмаган прошивкали iPhone 11 Pro Max смартфонини аввалроқ икки биткоин эвазига сотган.

ЎҚИНГ: Қайси айфонлар iOS 14’гача, айпадлар iPadOS 14’гача янгиланади?

Стейн ван Остервейк исмли дизайнер эса iOS 14 версиясининг концепти акс эттирилган видеони тайёрлади. У операцион тизимнинг навбатдаги янгиланишида ўзи кўришни истаган жиҳатларни ва интерфейсни намойиш қилган.

Жумладан, Стейн ван Остервейк орзусидаги iOS 14 тизимида кирувчи қўнғироқлар митти билдиришнома сифатида кўринади. Жумлаларни турли тиллар орасида тезкор таржима қилувчи илова ҳам тизимга киритилган. Apple хариталарида тўлдирилган реаллик режими мавжуд; Tools иловаси эса компас, лупа ва бошқа турли утилиталарни ўз ичига олади.

Шунингдек, дизайнер «Почта» иловасининг янгиланган интерфейсини ҳам ўзича тасаввур қилган: унда Face ID орқали аутентификациядан ўтиб мактубларда имзо қолдириш имконияти мавжуд. Siri интерфейси эса мазкур концептда анчагина ихчам акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Кишида коронавирус бор-йўқлигини энди Siri ҳам айтиб бера олади

Стейн ван Остервейк тайёрлаган iOS 14 концептини қуйидаги лавҳада кўришингиз мумкин. Бироқ роликда кадрлар жуда тез алмашади, шу боисдан секинлаштирилган режимда томоша қилганингиз маъқул:

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида WWDC 2020 фақат онлайн форматда ўтказилиши кутилмоқда. Apple унда ўз смартфонлари учун iOS 14 ҳамда планшетлари учун янги iPadOS операцион тизимларидан ташқари, macOS, tvOS ва watchOS тизимларини ҳам кўрсатади.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!