Айни Telegram блокланаётганида, Opera VPN – чекловни «айланиб ўтиш» сервиси ҳам тўхтатиляпти

  •   DiMaX
  •  458
  •  16.04.2018 12:57

Айни Telegram блокланаётганида, Opera VPN – чекловни «айланиб ўтиш» сервиси ҳам тўхтатиляпти

Бирор ҳудудда чекланганлиги сабабли очилмайдиган сайтларга кириш учун чекловни «айланиб ўтиш» хизматини тақдим этувчи VPN ресурслари мавжуд. Интернетга уяли телефон орқали кирувчилар орасида айнан Opera VPN энг оммалашган сервис ҳисобланади.

ЎҚИНГ: VPN нима ўзи?

Хабарларга кўра, Opera VPN мобил иловаси 30 апрелдан ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда Opera Software компанияси ўзининг расмий сайти орқали маълум қилган.

«Биз iOS ва Android учун Opera VPN иловасининг фаолиятини 2018 йил 30 апрелдан тўхтатмоқдамиз. Лекин хавотир олманг. Биз сизнинг махфийлигингизни қайғурамиз», – дейилади компания хабарида. Opera Software бу қарорининг сабабини очиқламаган.

Энг қизиғи – айни ҳозирда, Telegram мессенжери Россияда блокланаётган паллада VPN сервислари жуда оммалашмоқда. Шунақа талаб кучайган пайти Opera VPN тўхтатилаётгани барибир ғалати.

ЎҚИНГ: Суд қарор чиқарди, Telegram'нинг Россиядаги тақдири аён бўлди!

Биз эса, сайтимиз мухлислари орасида Россиядан кирувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этишини ҳисобга олиб, Telegram блокланган тақдирда ҳам унга кириш йўлларини маълум қилганмиз. Бундай ҳолларда мессенжерга смартфондан кириш йўллари ушбу мақоламизда, компьютер орқали кириш усуллари эса мана бу мақоламизда кўрсатилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.