Аёллар ишлатадиган гаджетлар эркакларникидан ифлосроқ бўлиши аниқланди

Аёллар ишлатадиган гаджетлар эркакларникидан ифлосроқ бўлиши аниқланди

Буюк Британиядаги Суррей университети талабалари профессор Саймон Парк берган топшириқни смартфонлар ва Петра чашкаси ёрдамида бажарди, деб хабар бермоқда Sof.uz.

Тажриба давомида улар махсус бактерия ўстириладиган суюқлик билан керакли миқдорда тўлдирилган идишга смартфонларни солиб кўрдилар. Қайд этилишича, натижа ҳайратланарли бўлган. Гаджетлардан жуда кўплаб микроорганизмлар ажралиб чиққан. Уларнинг орасида касаллик тарқатувчилари ҳам талайгина. Зичлиги бўйича эса ҳатто унитазни ҳам ортда қолдиради.

Бактериялар телефонга асосан қўл ва қулоқдан ўтиши сабабли инсоннинг айнан шу қисмларида учрайдиган микроорганизмлар гаджетлардан ҳам кўп топилган. Талаба қизларга тегишли гаджетлардан йигитларникидан кўра кўпроқ бактерия чиқиши аёлларнинг қурилмалари ифлосроқ бўлади деган хулосага келишга сабаб бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!