Ишдан ҳайдалган Google ходими компанияни тарихнинг зулмкор лагерларидан бирига ўхшатди

Ишдан ҳайдалган Google ходими компанияни тарихнинг зулмкор лагерларидан бирига ўхшатди

Интернет тармоғидаги фикрлари боис яқиндагина ишдан ҳайдалган Жеймс Даморе ўзининг янги Twitter саҳифасида Google компаниясини масхара қилувчи футболкадаги суратини қўйди. Футболкадаги “Goolag” сўзи "қулоқ" деган маънони билдириб, собиқ муҳандис бу орқали "кремний водийси"нинг йирик вакилини Совет иттифоқидаги қулоқ қилинган, очлик ва тазйиқ остида меҳнат қилдирилган одамларнинг лагерларига ўхшатган. Советларнинг қулоқлаштириш сиёсати 20-асрнинг мудҳиш геноцидлари қаторига киритилган. 

Google эса жаҳондаги энг сахий IT-компаниялардан саналади. У ўз хизматчиларига бепул овқат, массаж ҳамда фитнес машғулотларини таклиф қилади. Унинг Даморе каби муҳандислари йилига камида $162,000 доллар маош олишади. Шунингдек, компания ходимларининг саломатлиги ҳамда салоҳиятини оширувчи бошқа кўплаб бепул лойиҳаларни ҳам амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс Даморе аёлларни  баъзи ишларга биологик жиҳатдан ожиз эканликлари хусусидаги фикрлари учун ишдан ҳайдалган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!