Баҳорги тенгкунликда тўлин ой: мунажжимлар нимадан хавотирда?

  •   DiMaX
  •  2379
  •  19.03.2019 10:56

Баҳорги тенгкунликда тўлин ой: мунажжимлар нимадан хавотирда?

Жорий йилда 21 мартга ўтар кечаси Ер аҳли осмонда тўлин ойни кўради. Мунажжимлар бундай тўлин ой одатдагидан ҳам сезиларлироқ даражада одамларнинг хулқ-атворига таъсир қилишини айтишган. Бу ҳақда Mk.ru хабарига асосланиб «Дарё» нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг Ойдаги деҳқончилиги касод бўлди – ҳаммаси музлаб қолди!

Норасмий «Халқаро астрология куни» ёки «мунажжимлар куни» 20 март куни нишонланади. Чунки баҳорги тенгкунликда астрономик баҳорнинг бошланиши қадимдан одамлар учун алоҳида маънога эга бўлган.

Мунажжимлар айнан шу куни тўлин ой одамларга таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблашади. Бу уларни худбинликка ундаши, оний ҳис-туйғуларга берилишига ва ўйламай ҳаракат қилишга сабаб бўлиши мумкин.

Кўп психологлар бундай тахминлар ҳақиқатан ҳам тўғри келиши мумкин, деб ҳисоблашади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ерда «нотўғри парадокс» муҳим роль ўйнайди. Юқорида ёзилганларга ишонган одамлар атрофдагилардан худбинлик аломатларини кутади ва бу кутувларига «тасдиқ» ҳам олади. Чунки ҳар кунги одатларнинг кўпи худбинлик ёки ўйламай қилинган қарор, деб талқин қилиниши мумкин.

Айни пайтда профессионал олимлар юлдуз ва сайёраларнинг инсон тақдирига таъсир қилишига шубҳа қилади. Лекин ой ва тўлин ой масаласида вазият бироз ўзгариши мумкин. Бундан анча олдин ой цикли баъзи денгиз организмларининг ҳаётий фаолиятига молекуляр ва генетик даражада таъсир қилиши исботланган. 2013 йилда швейцариялик мутахассислар тўлин ой пайти инсон ухлашга қийналади, деган хулосага келишган.

ЎҚИНГ: Хурракдан сақловчи ва тўйиб ухлашга ёрдам берувчи «ақлли» қулоқчин тақдим этилди (+видео)