Баҳрайнда коронавирусни ўлдирадиган, 12 тилда гаплашувчи робот ишлаб чиқилди

  •   DiMaX
  •  200
  •  02.07.2020 11:02

Баҳрайнда коронавирусни ўлдирадиган, 12 тилда гаплашувчи робот ишлаб чиқилди

Баҳрайнда микроорганизмлар, хусусан, коронавирусни йўқ қила оладиган робот ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашрига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Аэропортда барча вирус ва бактерияларни 40 сонияда йўқ қилувчи кабина ўрнатилди

Робот 12 тилда гаплашади, овозли буйруқларни бажаради, юзни таниш технологиясига эга, тана ҳароратини ўлчай олади.

У вирусларга қисқа тўлқинли ультрабинафша нур билан таъсир ўтказади. Ярим соатда микрорганизмларни 90 фоизгача ўлдира олади. Ультрабинафша нур микроорганизмларнинг мембранасини ёриб кириши натижасида уларда ДНК парчаланиши юз беради.

Робот ишлаётган хонага одамларнинг кириши мумкин эмас, чунки ультрабинафшаранг нур инсон ҳужайралари учун ҳам хавфли.

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида ёзиб келаётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.