Балки ишонмассиз, лекин Galaxy Note 20 биринчи тестдаёқ Galaxy S20+’га мағлуб бўлди!

  •   DiMaX
  •  702
  •  01.08.2020 14:29

Балки ишонмассиз, лекин Galaxy Note 20 биринчи тестдаёқ Galaxy S20+’га мағлуб бўлди!

Samsung компанияси Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларини қайси ҳудуд бозорида сотилишига қараб, икки хил процессор билан чиқаради. Булардан бири Qualcomm компаниясининг тегишли вақтдаги энг кучли Snapdragon 865+ чипсети бўлса, иккинчиси – Samsung ўзи ишлаб чиқараётган Exynos платформаларидир.

ЎҚИНГ: Хотиржам бўлаверинг: Galaxy Note 20 фаблетлари ва Galaxy Buds Live кутилганидан арзонроқ экан!

Яқиндагина айрим мамлакатлар бозорларига мўлжалланган Galaxy Note 20 смартфонлари ўша эски Exynos 990 чипсети базасида ишлайдиган бўлиши айтилган эди. Кейинроқ эса янги фаблетларда мазкур процессорнинг оддий эмас, балки кучайтирилган версияси қўлланиши, у ҳатто ўша Snapdragon 865+ чипсетидан ҳам кучли эканлиги ҳақида хабар чиқди.

Лекин таниқли тармоқ информатори – Ice Universe кеча Twitter орқали битта нохуш маълумотни улашди. Унга кўра, Samsung Galaxy Note 20 смартфонининг Exynos 990 процессорли версияси самарадорлиги анча паст экан. Samsung бу чипсетини умуман оптимизация қилмаган, натижада янги фаблет самарадорликда ҳатто Galaxy S20+ флагманига ҳам бас кела олмаган!

Ice Universe бу икки смартфоннинг Geekbench сервисидаги натижаларини ўзаро таққослаб кўрсатар экан, Samsung кейинги флагманларида Exynos 1000 билан вазиятни яхшилашидан умидвор эканлигини айтган. Ҳозирча эса иштиёқмандлар Galaxy Note 20 моделида Exynos 990 чипсетига чидаб туришларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: 6,5" AMOLED дисплей, тўртта камера ва 6,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M31s смартфони тақдим қилинди