Балки ишонмассиз, лекин робот аллақачон чўпонлик қиляпти! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  413
  •  25.05.2020 08:55

Балки ишонмассиз, лекин робот аллақачон чўпонлик қиляпти! («жонли» видео)

Boston Dynamics компанияси ўзининг Spot номли роботини янги ишларга ўргатишда давом этмоқда. Бу яратиқ одамдан яхши рақсга тушаётган видеосини улашгандик, энди эса у қўй боқяпти!

ЎҚИНГ: Робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўринг!

Spot яратувчилари унинг шунчаки ўйинчоқ эмаслигини исботлашга зўр бериб ҳаракат қилишмоқда. Янги Зеландияда мазкур роботга чўпонлик сир-асрорларини Rocos компанияси ўргатяпти. Уларнинг режасига кўра, робот-кўппак қўйларни тўлиғича автоном режимда назорат қилиб юрадиган бўлади.

Rocos вакилларига кўра, яқин келажакда Янги Зеландияда кишилар ўз сурувларини Spot’га ишониб, унинг ишини масофадан назорат қилиб тура олишади.

Boston Dynamics’нинг орзулари осмон: Spot’ни у яна деҳқончилик ҳосилларини йиғишга, шунингдек, ҳудудларни кезиб харита тузишга ҳам ўргатмоқчи. Бундай вазифаларни бажаришда унга инфрақизил камера ҳамда LiDAR ёрдам беради. Янги дастурий таъминот ва бир қатор датчиклари эвазига, робот-кўппакни дунёнинг исталган нуқтасидан туриб бошқариш мумкин.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Россия ўз ҳарбий роботларини Сурияда ишлатиб кўрсатди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!