Banane Phone — йилнинг экологик тоза, хавфсиз телефони бўлиши мумкин

Banane Phone — йилнинг экологик тоза, хавфсиз телефони бўлиши мумкин

Сўнгги вақтларда смартфон ишлаб чиқарувчилари гаджетнинг фақат процессори, тезкор хотираси ва камераси билан андармон бўлиб, дизайн масаласига кўп ҳам эътибор қаратишмаётгандек. Смартфонлар шакли ва тузилиши 2-даражали масала бўлиб қолгандай. Аммо Banane Phone телефон аппарати ўзига хос кўриниши билан диққатни тортади.

Bluetooth-коммуникатор қурилмасида Bluetooth-модул ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида қурилмани смартфонга улаш мумкин. Натижада, қўнғироқ илиш ва қўнғироқларни қабул қилиш имконияти пайдо бўлади.

Аппарат корпусида 3 та кнопка мавжуд: 2 таси овозни кўтариш ва пасайтириш учун, биттаси қўнғироқларни қабул қилиш учун масъул.

«Экзотик мева»да аккумулятор бўлиб, ўртача гаплашганда 70 соатлик ёки тўхтовсиз 10 соат суҳбатга етади. Banane Phone’нинг бош ўзига хос жиҳати — ундан смартфондаги каби электромагнит нурланиш тарқалмайди. Тўғри, бу турдаги нурланишнинг зарарли жиҳатлари илмда аниқланмаган.

Banana Phone гаджетида microUSB порти мавжуд. Унга Qualcomm чипи ўрнатилган. Корпус экологик тоза пластикдан ишлаб чиқарилган.

Banane Phone’нинг бозорларда сентябрдан $40 доллардан сотилиши кутилмоқда. Уни ишлаб чиқариш бўйича таклиф Indiegogo краудфандинг майдончасида эълон қилинган. Ҳозирча уни ишлаб чиқариш учун керакли маблағнинг 3 дан 1 қисми тўпланган. Дарвоқе, Banane Phone лойиҳаси ўзини оқлайдиган бўлса, ғоя ташаббускорлари тушган фойданинг 1 фоизини Конгодаги Вирунга миллий паркида яшайдиган тоғ гориллаларини ҳимоя қилиш фонди учун ажратишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!