Bank talks ва «Стартап-ташаббуслар»: Тошкент шаҳрида «BankExpo-2019» кўргазмаси ўтказилади

  •   DiMaX
  •  647
  •  20.03.2019 17:37

Bank talks ва «Стартап-ташаббуслар»: Тошкент шаҳрида «BankExpo-2019» кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «BankExpo-2019» молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу хусусда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда стартаплар сотиладиган бозор яратилмоқда!

Кўргазмада республикамизда фаолият юритаётган етакчи тижорат ва давлат банклари, суғурта, лизинг, инвестиция ва IT-компаниялар иштирок этади.

Ҳар йили ўтказиладиган кенг кўламли «BankExpo-2019» кўргазмаси жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади. BankExpo – бу банк сектори, унинг тўғридан-тўғри фойдаланувчилари, молиявий институтлар ва давлат ўртасидаги мулоқот платформасидир. Кўргазма ташкилотчилари – Ўзбекистон банклар Ассоциацияси.

– «BankExpo-2019» кўргазмаси ОАВ вакиллари учун расмий матбуот анжуманидан бошланади. Шунингдек, кўргазма ташкилотчилари, иқтисодиёт ва молия соҳалари мутахассислар ҳамда давлат муассасаларининг бошқа вакиллари иштирокидаги панелли муҳокамалар ҳам бўлиб ўтиши кутилмокда, – дейди Ўзбекистон Банклари ассоциацияси раиси Бахтиёр Ҳамидов. – «BankExpo-2019» кўргазмаси банк-молия соҳаси ва ишбилармонлик сектори вакилларининг самарали ҳамкорлик қилишлари учун хизмат қилади. Кўргазма доирасида маҳаллий ва хорижий ҳамкасблар орасида тажриба алмашиш имконини яратиб беради ва қатор самарали ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Ушбу ечимлар, ўз навбатида, харажатларни қисқартириш ва бизнес самарадорлигини ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш учун шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг ижтимоий ривожланишига кўмаклашиши шубҳасиз. Хорижий компаниялар иштироки орқали маҳаллий ишбилармонлар ҳамжамияти банк-молия секторида кейсларнинг илғор тажрибаси ва амалий ечимлари, хизматларни автоматлаштириш воситалари ва замонавий банк ускуналари билан танишадилар.

Тадбирлар доирасига кўргазма экспонентларидан ташқари банк-молия сектори мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш майдончаси бўлмиш «Bank Talks» муҳокамалари, шунингдек, инвестицияларни жалб этиш ёки бизнес ҳамкорликни ривожлантириш учун хусусий лойиҳалар тақдимотини ўз ичига олган «Стартап-ташаббуслар» ҳам киради.

«BankExpo-2019» миллий кўргазмаси тўғрисидаги батафсил маълумотни www.uzbankexpo.uz расмий сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!