«BankExpo-2019»: илғор IT-ечимлар, рақамли банкинг ва халқаро ҳамкорлик

  •   DiMaX
  •  361
  •  06.04.2019 08:59

«BankExpo-2019»: илғор IT-ечимлар, рақамли банкинг ва халқаро ҳамкорлик

Жорий йил 11-13 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «BankExpo-2019» банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу тўғрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Bank talks ва «Стартап-ташаббуслар»: Тошкент шаҳрида «BankExpo-2019» кўргазмаси ўтказилади

Уч кунга мўлжалланган мазкур кўргазмада Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро молия корпорацияси вакиллари иштироки кутилмоқда, дейилади хабарда.

Кўргазма павильонида банкларнинг стендлари жойлаштирилади. Атриум ҳудуди Bank Talks давомида мутахассислар тажриба алмашади, «Start Up ташаббуслари» сессияси эса лойиҳага нафақат тегишли қизиқиш, балки инвестициялар жалб этиш имконини беради.

Кўргазма якунида банкларнинг энг яхши мижозлари тақдирланади. Шунингдек, самарали фаолияти билан ўзини намоён қилган банкларга Ўзбекистонда банк фаолияти ривожига ўз ҳиссасини қўшганлиги учун ва «Банкнинг энг яхши ходими» номинациялари ғолиблари мукофотланади.

«BankExpo-2019» кўргазмаси молия институтлари ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, харажатларни қисқартириш йўли билан бизнес самарадорлигини ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали молия соҳасида жорий ҳолатни яхшилашга қаратилган.

ЎҚИНГ: Жиддий жиноят: Пластик картангиздаги пулни банкдагилар ҳам ўғирлаши мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!