Барча Android-қурилмалар учун Telegram X иловасида йирик янгиланиш!

  •   DiMaX
  •  2325
  •  29.04.2019 14:10

Барча Android-қурилмалар учун Telegram X иловасида йирик янгиланиш!

Telegram дастурчилари мессенжернинг экспериментал талқини – Telegram X клиенти учун узоқ кутилган янгиланишни чиқаришди. 0.21.7.1151 рақамли ушбу апдейтни Android-қурилмалар эгалари ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

Шундай қилиб, Telegram X иловасининг 0.21.7.1151 версиясида қуйидаги янги имкониятлар тақдим этилган:

  1. Билдиришномалар 2.0 – улар нолдан бошлаб қайтадан яратилган бўлиб, ишончлилик яхшиланган ва фаол фойдаланувчилар учун такомиллаштирилган созламаларни ўз ичига олади.
  2. Мультиаккаунт 2.0 – тизим ресурсларини кам сарфлаган ҳолда чексиз миқдорда аккаунтлар қўшиш мумкин.
  3. Чатларни уларнинг турига қараб (махфий ёзишмалар, гуруҳлар, каналлар, ўқилмаганлар) саралаш имкони бор.
  4. Махфий чатларда исталган хабарни барча учун ўчириш мумкин (вақти ҳам чекланмаган – аввал 48 соатгача эди). Фойдаланувчилар нафақат ўзларининг, балки суҳбатдошларининг ҳам ёзганларини ўчира оладилар.
  5. Мессенжернинг ўзида сўровлар жойлаш йўлга қўйилган.
  6. Оддий гуруҳларда ва «Танланганлар» («Избранные»)да бирор хабарни тепага бириктириб қўйиш мумкин.
  7. Мессенжернинг расмий таржима платформаси – translations.telegram.org орқали яратилган локализацияларни қўллаш ва уларга ҳавола орқали ўтиш мумкин.
  8. «Тармоқ ва маълумот алмашиш» («Сеть и данные») бўлимида созламаларнинг ташқи кўриниши озроқ ўзгартирилган.
  9. Блокни четлаб ўтиш воситалари яхшиланган.
  10. Икки босқичли авторизация учун почтани янгича тасдиқлаш йўлга қўйилган.
  11. Махфий канал ёки чатдаги бирор постга элтувчи ҳаволани нусхалаб олиш мумкин.
  12. Гуруҳ аъзоларидан нечтаси айни дамда онлайн эканлиги тўғри ифодаланадиган бўлган.
  13. Мессенжернинг libtgvoip (2.4.4) ҳамда TDLib (1.4.0) кутубхоналари янгиланган.

Айтиш керакки, Telegram X фойдаланувчиларининг 50 фоизи учунгина ушбу апдейт тарқатилмоқда. Агарда сизда бу илова янгиланмаётган бўлса, мана бу ҳавола орқали бета-тест дастурига қўшилиб, янги талқинини олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги хатолик сабабли ўчириб юборилган хабарни тиклаш йўли топилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!