Барча Android-смартфонлар соҳибларига Microsoft’дан хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  1443
  •  26.11.2020 11:43

Барча Android-смартфонлар соҳибларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Apple компанияси 10 ноябрь куни ўзининг ARM-архитектурали биринчи компьютер процессори – Apple M1 чипсетини ва унинг базасидаги қурилмаларини намойиш қилган. Мазкур процессорли битта қурилма эса аллақачон AnTuTu бенчмаркида рекорд ўрнатишга ҳам улгурган.

ЎҚИНГ: Путин хавфли операцион тизим ишлатиши маълум бўлди

Apple M1 процессорининг ўзига хосликларидан бири шундаки, у iOS тизими учун чиқарилган мобил иловаларни компаниянинг ноутбук ва процессорларида ишлатиш имконини беради. Microsoft ҳам бу борада ундан қолишмасликка аҳд қилган кўринади: инсайдерларга кўра, у Windows 10 тизимига мобил иловаларни қўллаб-қувватлаш функциясини қўшяпти.

Windows Central нашри ходими Зак Боуден сўзларига кўра, Microsoft ҳозирда Windows 10 тизимли компьютерларда Android-иловаларни ишга тушириш имкониятини жорий этиш устида ишламоқда.

Бунда мобил дастурларни бевосита компаниянинг Microsoft Store расмий дўконидан ўрнатиб олиш мумкин бўлади. Мазкур функция кенг фойдаланувчилар оммасига кейинги йилданоқ тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Windows 10 ўрнатгандан сўнг қилиш шарт бўлган 7 иш

Таъкидлаш керакки, айрим русумлардаги Samsung смартфонлари эгалари Android-иловаларни ўз Windows-компьютерларида ишлата оладилар, уларнинг рўйхатини мана бу хабаримизда берганмиз.

Умуман, Windows 10 операцион тизими учун ишлаб чиқилган Your Phone дастури (ўзбекчада «Telefoningiz» деб номланган) компьютерни ҳамда Android-смартфонни ягона экотизимга бирлаштириш имконини беради. Унинг ёрдамида компьютер ёки ноутбукнинг ўзиданоқ SMS юбориш мумкин, шунингдек...

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг янги иловаси билан яқинда смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!