Барча флагманларни енгиб, AnTuTu’да рекорд қўйган Nubia Red Magic 3 илк «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  693
  •  22.04.2019 10:50

Барча флагманларни енгиб, AnTuTu’да рекорд қўйган Nubia Red Magic 3 илк «жонли» суратларда!

Бенчмаркларда барча флагманларни енгган Nubia Red Magic 3 геймерофони «жонли» суратларда!

Хитойлик смартфонсозлар бир-биридан ўтказиб юксак самарадорликка эга флагманлар тайёрлашмоқда ва уларнинг тақдимоти ҳали олдинда. Яқиндагина Meizu 16s модели AnTuTu тестида iPhone XS Max, Galaxy S10+, Mi 9 ва бошқаларни «ер тишлатган» бўлса, яна бир хитойлик ундан ҳам ошиқ натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд: ZTE Axon 10 Pro 5G бунга қандай эришди?

Шунингдек, ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси ўйинбоп смартфонларининг навбатдаги авлоди – Red Magic 3 моделини тайёрлаётгани ҳақида ҳам ёзганмиз. AnTuTu синовида у бошқа флагманлардан ҳам юқори балл олган ва буниси энди чинакам рекорд!

Nubia Red Magic 3 дизайни ҳақида тизерлар орқали тасаввурга эга эдик, энди эса унинг «жонли» суратлари ҳам чиқди:

Хабарларга кўра, ушбу расмлар Хитойда ўтказилган киберспорт тадбирида олинган. Афсуски, оммага Nubia Red Magic 3 фақат орқа томонидан кўрсатилган.

Қора-қизил рангли дизайн ушбу моделнинг ўйинбоп жанговарлик руҳини яққол акс эттирган.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Учинчи авлод «қирмизи жодугар» орқа панелининг ўртасидаги, созланувчи рангларда ёнадиган чизиқ ҳам геймерларга хуш ёқади.

Аммо смартфон сифатидаги имкониятларига кўра Nubia Red Magic 3 унчалик ҳам хурсанд қилмаса керак. Зеро, унинг бош камераси якка модулли, бармоқ изи сканери ҳам «эскичасига» – орқа панелда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Nubia Red Magic 3 ўйинбоп смартфони 28 апрелда тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)