Барча iPhone 14 моделлари 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплей билан жиҳозланади

Барча iPhone 14 моделлари 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи дисплей билан жиҳозланади

Apple бу йили iPhone 14 сериясини тақдим этади. Янги серия iPhone 14, iPhone 14 Max, iPhone 14 Pro, iPhone 14 Pro Max моделларидан иборат бўлади. 

Бу йили mini модели тақдим этилмаслиги ойдинлашмоқда. Чунки iPhone 13 mini қурилмаси Apple кутганидек сотилмади. 

Таҳлилчи Жефф Пу берган маълумотларга кўра, Apple энди Pro ва оддий моделларнинг дисплей ва хотира имкониятларини тенглаштирилди. 

Бундан хулоса қилиш мумкинки, энди фақат Pro моделлар эмас, балки оддий моделлар ҳам 120Hz янгиланиш частотада ишловчи дисплейга эга бўлади. Шунингдек, барча моделлар 6ГБ тезкор хотира билан жиҳозланади. 

Ҳозирги iPhone 13 Pro ва Pro Max моделлари 6ГБ, iPhone 13 ҳамда 13 mini моделлари эса 4ГБ тезкор хотирага эга. 

Аввалроқ Пу iPhone 14 Pro ва Pro Max қурилмалари 8ГБ тезкор хотирага эга бўлишини айтганди. Бироқ ҳозирча нарх-навони ҳисобга олган ҳолда, компания қўрилмаларнинг хотира ҳажмини оширмаслиги мумкин. 

Дисплей ҳамда хотира жиҳатидан Pro ва оддий моделлар деярли бир-бири билан тенглашди. Аммо компания уларнинг ўртасидаги фарқни бошқа техник жиҳатлар билан оширмоқчи. Катта эҳтимол билан камерадаги фарқ сақланиб қолади. 

Маълумотларга кўра, Pro моделларнинг хотираси 256ГБ билан, оддий моделлар эса 64ГБ бошланади. Бундан ташқари, Pro моделлар 48МП асосий камерага эга бўлади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 серияси янги авлод Gorilla Glass шишаси билан жиҳозланади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.