Барча Mi 9’лардан кучли Redmi 855 флагмани тақдимот олдидан Xiaomi расмий сайтида!

  •   DiMaX
  •  1328
  •  13.05.2019 10:09

Барча Mi 9’лардан кучли Redmi 855 флагмани тақдимот олдидан Xiaomi расмий сайтида!

Xiaomi компанияси ҳамёнбоп Redmi бренди остида Snapdragon 855 чипли энг арзон смартфонни тайёрлаётгани маълум. Аммо инсайдерлар унинг номини турлича айтишмоқда: бу флагман Redmi X, Redmi 855, Redmi Pro 2, Redmi Q ва ҳатто Redmi K20 Pro деб аталиши мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro тезкорлиги Xiaomi вице-президентини чўчитиб юборди: у барча Mi 9’лардан кучли!

Яқинда эълон қилинган «жонли» суратдан ушбу моделнинг Redmi K20 Pro экани маълум бўлган. Аммо кеча интернетга чиқарилган яна бир “жонли” расм Redmi 855 вариантини тасдиқламоқда!

Хитойлик манба тарқатган суратда Xiaomi сайти очилган ҳолдаги монитор тасвирланган. Веб-саҳифада эса Snapdragon 855 процессорли Redmi смартфони расми ва асосий хусусиятлари билан акс эттирилган:

Кўриб турганингиздек, экрани диагоналига 6,39 дюймлик ушбу смартфон Redmi 855 деб номланган. Унинг дисплейида бармоқ изи сканери белгиси йўқлигига қараганда, дактилоскоп анъанавий тарзда орқа панелда жойлашади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Кейинги ҳафтадаёқ чиқаётган Redmi K20 Pro’нинг экрани дактилоскопли ва «бели бақувват»!

Аммо корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи механизмга жойланган 20 мегапикселлик олд камера ҳамда асосий модулининг аниқлиги 48 мегапиксел бўлган учталик бош камера яққол кўриниб турибди.

Ушбу бренд остида бу йил чиқарилаётган барча моделлар қатори, Redmi 855 учун ҳам компания 18 ойлик расмий кафолат тақдим этади. Унинг хусусиятлари орасида инфрақизил нурланиш датчиги ҳам бор – демак, бу смартфон турли девайслар учун бошқарув пульти вазифасини ҳам бажара олади.

Аммо Redmi 855 аккумулятори кутилганидек 4000 эмас, балки 3600 мА/соатлик ток сиғимига эга экан. Тўғри, буям ёмон кўрсаткич эмас, тағин, ушбу модел 27 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади.

Манбага кўра, Snapdragon 855 чипли энг арзон смартфон уч хил рангда: анъанавий қора ҳамда градиентли кўк ва қизил корпусларда таклиф этилади. Унинг бугун ёки эртага – 14 май куни расман намойиш қилиниши кутилмоқда. Аллақачон бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!