Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  2675
  •  09.11.2019 11:58

Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

Samsung компаниясининг янги авлод – Galaxy S11 туркумидаги флагманларининг хусусиятлари бирин-кетин фош бўлмоқда. Жумладан, кечагина «жонли» сурат сабабли уларнинг бир рекордчи жиҳатини аниқланган.

ЎҚИНГ: Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

Таниқли инсайдер Эван Блэсс (Evan Blass) ўзининг Twitter аккаунти орқали Samsung Galaxy S11 смартфонлари ҳақида навбатдаги маълумотни эълон қилди. Одатда унинг прогнозлари ҳамиша тўғри чиқади, гарчи норасмий бўлса-да.

Унга кўра, бу туркумда учта модел бўлади ва уларнинг экран ўлчамлари диагоналига 6,4, 6,7 ва 6,9 дюймни ташкил этади. Таққослаш учун келтириб ўтсак: Galaxy Note 10 (сотиб олиш) фаблетининг дисплейи ўлчами 6,8 дюймга тенг.

Энг юқори конфигурациядаги модел стандарт ҳолда 5G тармоғида ишлайди, қолган иккитасини эса ҳам 4G, ҳам 5G тармоқли версияларда таклиф этишади. Яъни, Samsung ушбу туркумнинг учта вакилини ҳам 5G-смартфон тарзида тақдим этади.

Бундан ташқари, учала Galaxy S11 модели ҳам энг ҳашамдор кўринишда – четлари қайрилма дисплейга эга. Яъни, Galaxy S10e (харид қилиш) смартфонидаги сингари текис экран энди Samsung флагманларида бўлмайди.

Жанубий кореяликлар янги флагманларни ўз вақтида – 2020 йил февралнинг охирларида намойиш этишади. Уларнинг нархлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, лекин 5G-смартфонлар бозорида таклиф кўпайиб, рақобат туфайли нархлар арзонлашиб бораётганини ҳисобга олсак, Samsung ҳам бу қурилмаларига жуда баланд нарх белгиламаса керак. Яна ким билади, унинг қиммат флагманлари ҳам энг катта бозорларда зўр сотиляпти...

ЎҚИНГ: 2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!