Барча Nokia смартфонлари эгалари учун ажойиб сюрприз бор!

  •   DiMaX
  •  883
  •  08.08.2018 13:18

Барча Nokia смартфонлари эгалари учун ажойиб сюрприз бор!

HMD Global корпорацияси нафақат Nokia брендига қайта ҳаёт бахш этди, балки шу ном остидаги янги смартфонлар ва «эскича» – тугмачали телефонлар ҳам чиқарди. Бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам Nokia ихлосмандлари бисёр.

ЎҚИНГ: Қойил! Nokia топ ўнталикка қайтди

Хабарингиз бор – Google компанияси куни кеча ўз операцион тизимининг Android 9.0 Pie талқини якуний жамланмасини тақдим этганди. Шу куннинг эртасига – 7 августдаёқ HMD Global ўз мижозлари учун қувончли баёнот билан чиқиш қилди.

Унга кўра, «яшил роботчали» барча Nokia смартфонлари энг сўнгги – 9.0 Pie талқинидаги Android операцион тизимигача янгиланади. Компания ҳатто энг ҳамёнбоп мобил қурилмаларини ҳам янгиланган тизим билан таъминлашга ваъда берди, аммо бунинг айнан қачон амалга ошириши масаласига ойдинлик киритмади.

Nokia телефонларининг операцион тизими тезкорлик билан янгиланиши сири оддий: компания ўзининг смартфонларига кастом прошивка ишлаб чиқишдан воз кечиб, уларга «тоза» Android’нинг ўзини ўрнатиб қўяқолган. Бу эса янгиланган тизим талқинини смартфонларга татбиқ этиш жараёнини соддалаштиради.

ЎҚИНГ: Nokia йилнинг энг арзон ва илғор смартфонларидан бирини тақдим қилди