Барча операторларнинг энг арзон ва энг қиммат тарифларини таққослаймиз!

Барча операторларнинг энг арзон ва энг қиммат тарифларини таққослаймиз!

Ҳозирги кунда мобил алоқа операторлари ўртасидаги рақобат сабаб тариф режалари таркибида мижозларга тақдим қилинадиган МБ, дақиқа ва SMS пакетлари кенгайиб, хизматлар сифатида ҳам шунга мос ўзгаришлар кузатилмоқда.

Тарифлар сони ортиб, танлаш имкони ҳам кенгайиб бормоқда. Қуйидаги мақолада биз Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган барча мобил алоқа операторларининг энг арзон ва энг қиммат тариф режаларини таққослашга қарор қилдик. Қани, кўрайлик-чи қайси оператор ўз мижозларига энг мақбул нархларда энг мақбул шартларни тақдим қилар экан. Маълумотлар 24.11.2019 санаси ҳолати бўйича кўрсатилган.

Энг арзон тариф режалар

Оператор

Тариф режа номи Абонент тўлови (сўм) Дақиқалар МБ SMS
UzMobile «Ёшлар» 5 000/ойига 500 (тариф доирасида) 0 0
Beeline «Браво Онлайн!» 550/кунига 0 0 0
Ucell «Оддий» 380/кунига 0 150 0
UMS «Омад» 12 000/ойига 400 50 50
Perfectum «Pro-100» 300/кунига 100 100 100

«Ёшлар» тариф режаси (UzMobile)

•Лимитдан ташқари тармоқ ичида бир дақиқа қўнғироқ нархи: 25 сўм;
•Лимитдан ташқари Ўзбекистон бўйича бир дақиқа қўнғироқ нархи: 25 сўм;
•Лимитдан ташқари битта SMS нархи: 25 сўм;
•Лимитдан ташқари 1 МБ трафик нархи: 25 сўм;
•Батафсил: www.uztelecom.uz.

«Браво Онлайн!» тариф режаси (Beeline)*

•Лимитдан ташқари тармоқ ичида бир дақиқа қўнғироқ нархи: 95 сўм;
•Лимитдан ташқари Ўзбекистон бўйича бир дақиқа қўнғироқ нархи: 125 сўм;
•Лимитдан ташқари битта SMS нархи: 85 сўм;
•Лимитдан ташқари 1 МБ трафик нархи: 420 сўм;
•Батафсил: www.beeline.uz.

*Тариф доирасида ижтимоий тармоқлар учун кунлик МБлар ҳамда баланс 8 000 сўм ва ундан ортиққа тўлдирилганда бонуслар тақдим қилинади.

«Оддий» тариф режаси (Ucell)

•Лимитдан ташқари тармоқ ичида бир дақиқа қўнғироқ нархи: 95 сўм;
•Лимитдан ташқари Ўзбекистон бўйича бир дақиқа қўнғироқ нархи: 125 сўм;
•Лимитдан ташқари битта SMS нархи: 80 сўм;
•Лимитдан ташқари 1 МБ трафик нархи: 350 сўм;
•Батафсил: www.ucell.uz.

«Омад» тариф режаси (UMS)

•Лимитдан ташқари тармоқ ичида бир дақиқа қўнғироқ нархи: 12 сўм;
•Лимитдан ташқари Ўзбекистон бўйича бир дақиқа қўнғироқ нархи: 12 сўм;
•Лимитдан ташқари битта SMS нархи: 12 сўм;
•Лимитдан ташқари 1 МБ трафик нархи: 12 сўм;
•Батафсил: www.ums.uz.

«Pro-100» тариф режаси (Perfectum)

•Лимитдан ташқари тармоқ ичида бир дақиқа қўнғироқ нархи: 126 сўм;
•Лимитдан ташқари Ўзбекистон бўйича бир дақиқа қўнғироқ нархи: 126 сўм;
•Лимитдан ташқари 1 МБ трафик нархи: 420 сўм (07:00 дан 23:00 гача), 210 сўм (23:00 дан 07:00 гача);
•Батафсил: www.perfectum.uz.

Кейинги бўлим: Энг қиммат тарифлар