Барча қурилмалар учун Telegram янгиланди: энди фонларда ижод қилишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  1822
  •  02.02.2019 15:48

Барча қурилмалар учун Telegram янгиланди: энди фонларда ижод қилишингиз мумкин!

Telegram мессенжери ўзининг iOS ҳамда Android учун тақдим этилган клиентларини, шунингдек, Telegram Desktop дастурини янгилади. Мобил платформалардаги иловаларда фойдаланувчилар учун ажойиб янги функциялар тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Telegram’да буюк янгиланиш: қандай янги имкониятлар бор?

Telegram 5.3 талқинидаги клиентда асосан чатларнинг фонларини созлан билан боғлиқ кенг имкониятлар киритилган. Энди унда сиз ўзингизни қизиқтирувчи расмни мессенжернинг ўзига ўрнатилган веб-қидирув орқали топиб ўрната оласиз. Шунингдек, фонга қўйилган ҳар қандай расмга ҳаракат ва хиралик эффектини бағишлашингиз, сўнг эса ушбу ижодингиз намунасини ҳавола ёрдамида дўстларингизга улашишингиз мумкин!

Шундай қилиб, Telegram’нинг iOS ва Android клиентларида қуйидаги функциялар жорий этилган:

  1. Фондаги тасвирга ҳаракат ва хиралаштириш эффектларини қўллаш мумкин: «Созламалар» → «Ташқи кўриниш» → «Ёзишма фони» («Настройки» → «Внешний вид» → «Фон чата»).
  2. Аввалдан мавжуд бирор рангни фон тарзида ўрнатиш, унинг интенсивлигини созлаш имкони бор.
  3. Фон тасвири бўйича ёки асосий фильтрлар бўйича интернетдан расмлар топиб фонга ўрнатса бўлади.
  4. Фон тасвирларини ҳавола ёрдамида дўстларингизга улаша оласиз.
  5. Битта фонни барча қурилмалардаги Telegram иловаларингиз учун умумий қилиб ўрнатишингиз мумкин.
  6. Фон тасвирлари учун янгича кўринишдаги танлаш имконияти берилган.

Айтиш керакки, macOS ҳамда Windows тизимлари учун тақдим этилган Telegram Desktop дастурларида ҳам деярли шундай созламалар бор, фақат уларда фон бўйича интернетдан тасвирлар излаш функцияси йўқ.

Қурилмаларингиздаги Telegram клиентларини тегишли иловалар дўконлари орқали янгилашингиз ёки мана бу ҳавола орқали унинг сайтидаги кўчириб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?