Барча Redmi K40 смартфонлари мана шу икки умумий жиҳатга эга бўлади

Барча Redmi K40 смартфонлари мана шу икки умумий жиҳатга эга бўлади

Ҳозирги Redmi K30 линейкаси смартфонлари экран янгиланиш частотаси борасида бир-бирдан фарқланади. Қурилмалар экрани LCD ва OLED панеллар бўлиб, 60Hz ва 120Hz'дан тортиб, 144Hz'гача янгиланиш частотасига эга. Худди шундай, смартфонларда бир-биридан фарқли — 27 Вт, 30 Вт ва 33 Вт тезкор қувватланиш имконияти бор.

Бироқ Weibo'даги инсайдер Digital Chat Station маълумотларига кўра, навбатдаги K серияси флагманлари юқоридаги икки жиҳат борасида бир хил бўлади.

Redmi K40 линейкасининг барча моделларида юқори янгиланиш частотаси ва тезкор қувват олиш имконига мавжуд бўлади. Аммо K30'га нисбатан улкан янгиланишларни кутмай қўя қолинг, сабаби 3C агентлиги аллақачон K40 (Pro?) смартфонини сертификатлади. Ҳужжатга кўра, қурилма K30 Pro'даги билан бир хил — MDY-11-EX зарядчиги ва 33 Вт тезкор қувватланиш имконияти билан жиҳозланади.

Айни шу смартфон (M2006J10C) нинг MIIT'даги листингида кўрсатилишича, қурилма 5G тармоғида ишлайди. Ҳозирги тахминларга кўра, смартфонга Snapdragon 750G'нинг кучайтирилган версияси бўлмиш Snapdragon 775G чипи ўрнатилади.

Qualcomm ўзининг SD775G чипини 1 декабрь куни Snapdragon 875 флагман чипсети билан биргаликда тақдим қилиши керак. Snapdragon 875'нинг барча премиум Redmi K40 моделларига ўрнатилиши эҳтимоли бор.

Аммо бундан олдин, Redmi жамоаси 24 ноябрь куни тақдимот ўтказиб, Redmi Note 9 5G ва Note 9 Pro 5G смартфонларини намойиш қилиши кутилмоқда. Булардан Pro модели юқорида келтирилган S5 750G чипида ишлаб, 30–120Hz адаптив янгиланувчи частотали экранга эга бўлади. Смартфонни 33 Вт да зарядланувчи 4,820 мАс аккумулятор қувват билан таъминлаб турса, 108МП линза асосий камера вазифасини бажаради.

Xiaomi ҳозирча тақдимот санасини расман тасдиқлагани йўқ.

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган 5G-смартфон – Redmi Note 9T ҳам сертификациядан ўтди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!