Барча смартфонларга Android 11 чиқиш санасини Google тасодифан «сотиб» қўйди

  •   DiMaX
  •  1556
  •  09.07.2020 16:15

Барча смартфонларга Android 11 чиқиш санасини Google тасодифан «сотиб» қўйди

Аввалроқ Google саккизта смартфон учун Android 11 тизимининг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлаган эди. Яқинда эса унинг иккинчи синов талқини ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Якуний талқиндаги Android 11 операцион тизим талқинининг кенг фойдаланувчилар оммасига қачон тақдим этилишини эса компания ҳали расман айтмаган. Шунга қарамасдан, Google дастурчилари ўзлари билмаган ҳолда унинг намойиш кунини «сотиб» қўйишди.

Барқарор Android 11 релизи санаси Hey Google Smart Home онлайн-конференцияси давомида, слайдлардан бирида тасодифан акс эттирилган:

Демак, якуний версиядаги Android 11 операцион тизимини жорий йилнинг 8 сентябрида намойиш этишади. «Ақлли уй» қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини янги операцион тизимга тайёрлаш учун қилишлари керак бўлган амаллар рўйхатида айни шу сана кўрсатилган. Ўтган йили якуний Android 10 тизим талқини 3 сентябрда чиққанини ҳисобга олсак, юқоридаги сана мантиққа мос келяпти.

Яна бир қизиқ жиҳати – тақдимот санаси фош бўлиб қолгани аниқланганидан сўнг, YouTube видеохостингидан Hey Google Smart Home тадбирининг трансляциясини томоша қилиш имкони ҳам чеклаб қўйилган. Google эса журналистларга Android 11 якуний талқинининг релиз санаси борасида ҳали бир қарорга келмаганликларини айтган.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.