Барча вариантлардаги Galaxy S21, S21 Plus ва S21 Ultra нархлари чиқди: чинданам Galaxy S20’лардан арзон!

  •   DiMaX
  •  65914
  •  23.12.2020 10:35

Барча вариантлардаги Galaxy S21, S21 Plus ва S21 Ultra нархлари чиқди: чинданам Galaxy S20’лардан арзон!

Samsung компанияси Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманларини бултурги моделлар – тегишлича Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra моделларидан арзонроқ сотиши ҳақида ёзган эдик. Энди шу маълумот тасдиқланиб, янги қурилмаларнинг Европадаги аниқ нархлари ҳам эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21'лар «таъмини татиб» кўринг!

Германиянинг нуфузли WinFuture нашрига кўра, Samsung бу мамлакатда янги флагманлари учун қуйидагича нархлар белгилайди:

  • Galaxy S21 128 ГБ – 850 евро;
  • Galaxy S21 256 ГБ – 900 евро;
  • Galaxy S21 Plus 128 ГБ – 1050 евро;
  • Galaxy S21 Plus 256 ГБ – 1100 евро;
  • Galaxy S21 Ultra 128 ГБ – 1350 евро;
  • Galaxy S21 Ultra 256 ГБ – 1400 евро;
  • Galaxy S21 Ultra 512 ГБ – 1530 евро.

Манбага кўра, бу смартфонлар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам тахминан шундай нархларда сотилади. Яъни, улар маҳаллий ҚҚСга боғлиқ ҳолда турли бозорларда салгина қимматроқ ё арзонроқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, айрим мамлакатларда базавий Galaxy S21 модели 5G тармоғини қўлламайдиган – 4G-вариантда ҳам чиқади. Лекин қолган иккита – Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманлари фақатгина 5G-версияда бўлади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.