Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари билан биттада танишамиз!

  •   DiMaX
  •  2060
  •  30.07.2020 09:54

Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари билан биттада танишамиз!

Apple корпорацияси iPhone 12 туркумидаги смартфонларини қачон тақдим этиши аллақачон айтилган. Янги айфонлар жамланмасида қувватлаш адаптери бўлмаслигини Apple’нинг ўзи бошқача йўл билан тасдиқлаган, тағин уларда қулоқчин ҳам бўлмайди. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: iPhone 12: «жонли» суратлар Apple фанатларининг ҳафсаласини пир қилди!

Энди эса Komiya_kj никли инсайдер янги туркумдаги ҳар бир моделнинг турли хотирали вариантлари учун қанча нарх белгиланишини ҳам эълон қилди. Унга кўра, iPhone 12 смартфонлари қуйидагича нархларга эга бўлади:

  • iPhone 12 (5,4 дюймлик): 64 ГБ – $699, 128 ГБ – $749, 256 ГБ – $849;
  • iPhone 12 Max (6,1 дюймлик): 64 ГБ – $799, 128 ГБ – $849, 256 ГБ – $949;
  • iPhone 12 Pro (6,1 дюймлик): 128 ГБ – $1049, 256 ГБ – $1149, 512 ГБ – $1349;
  • iPhone 12 Pro Max (6,7 дюймлик): 128 ГБ – $1149, 256 ГБ – $1249, 512 ГБ – $1449.

Айтиш керакки, уларнинг барчаси 5 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган энг кучли Apple A14 процессори ва 5G-модем, OLED-экран билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси барча iPhone эгаларини ташвишлантирувчи еттита сабабни айтди