Барча Xiaomi смартфонлари учун зўр хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  4655
  •  13.03.2019 12:34

Барча Xiaomi смартфонлари учун зўр хушхабар бор!

Xiaomi смартфонларидан ишлатаётганлар яхши билишади – ўтган йилнинг кузида бирданига реклама чиқиши кўпайиб кетганди. Баннерлар турли иловаларда, созламаларда ва ҳатто хабар тераётганда ҳам чиқиб қола бошлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Бунинг сабаби – Xiaomi компаниясининг ўзи MIUI прошивкасининг сўнгги версияларига реклама қўшган. Корпорация раҳбарларидан бири буни: «Бу – смартфонларимиз арзонлиги эвазига компенсация» қабилида изоҳлаган.

Афсуски, Xiaomi ўз смартфонларида рекламани буткул йўқ қила олмайди, чунки компания ўз маҳсулотларини деярли ўз таннархига сотгани сабабли, даромадни шу рекламалардан кўради.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Энди эса, фойдаланувчиларнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги кўп сонли шикоятлари сабабли, бунга ўзгариш киритилмоқда. Xiaomi компаниясининг маҳсулотлар бўйича директори ҳамда MIUI дастурчилар бўлинмасининг раҳбари бунга ваъда берган. Унинг Weibo тармоғида маълум қилишича, MIUI’да реклама «қайта ташкиллаштирилади».

Бу дегани – энди Xiaomi смартфонларида реклама камайтирилади ва у жонга тегиб кутилмаган жойда чиқиб қолавермайди. Бундан ташқари, рекламаларнинг экранда акс этишини фойдаланувчининг ўзи назорат қила оладиган бўлади, дейишмоқда кузатувчилар.

ЎҚИНГ: 105 долларлик Redmi 7 намойиш кунини Xiaomi вице-президенти расман тасдиқлади

Аммо Xiaomi вакили бу ўзгаришларнинг айнан қачон амалга ошишини маълум қилмаган. Афтидан, шу йил ёзда чиқадиган MIUI 11 версиясида, шунингдек, MIUI 10 талқинининг навбатдаги жамланмаларида бўлар.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi’нинг энг арзон Redmi Go ҳамда «ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонларини, шунингдек, илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1s моделини ҳам Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Бундан ташқари, мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, шу кунларда амалда бўлган «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари энди қимматлайди – буни шахсан компания бош директори айтди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!