Барчаси пулни деб: собиқ дастурчининг айтганлари

  •   Saroy
  •  1037
  •  21.06.2018 10:26

Барчаси пулни деб: собиқ дастурчининг айтганлари

Платформа эгалари ва дастурчилар соҳа иштирокчиларини бирлаштириш пойида юрган бир пайтда, Sony компанияси мудофаани мустаҳкамлаш билан овора бўлмоқда. Масалан, Microsoft компанияси  Nintendo билан шартнома имзолади,  Epic Games эса, смартфонларда  Fortnite ўйинчиларини бирлаштирди, фақат PlayStation 4 дан ташқари. Бундан тўрт кун аввал Fortnite Switch’ни ҳам ўзига жалб қилмоқчи эди, аммо маълум бўлдики,  PS4’га боғланган Epic Games аккаунти  Nintendo консолига тўғри келмас экан. 

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! Қалбаки ўйинлар тобора оммалашиб бормоқда

2015 йилда номини Sony Online Entertainment’га ўзгартирган  Daybreak Game Company собиқ раҳбари Жон Смедли ушбу ҳаракатнинг сабабларини айтиб берди. Унинг айтганларидан шуни тушуниш мумкинки, ҳамма гап пулга бориб тақалган.

«Дарвоқе, мен Sony’да ишлаганимда пул бор эди. Лекин уларга кимдир  Xbox’да нимадир сотиб олса ва кейин уни PlayStation’да ишлатса асло ёқмасди. Бор гап шу. Ахмоқана сабаб, лекин шундай», — деб ёзади Смедли.

Смедлининг таъкидлашича агар ҳамжамият Sony’га босим ўтказса, муаммо ҳал бўлади. Ўшанда японлар ён босар, лекин бу, дастурчилар босими остида юз бериши мумкин. Epic Games, Blizzard ва ҳатто Electronic Arts платформалар орасидаги кросс-плее ҳақида ўйламоқда. Агар Sony қаршиликни давом эттираверса соҳа иштирокчилари ёпиқ оролда “ташқи дунёдан” узилиб қолади.

ЎҚИНГ: Веб-дастурчилар билан веб-дизайнерларнинг фарқи нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!