Барчаси Snapdragon 845 билан таъминланади: Meizu 16 ва 16 Plus’га экспертлар баҳо беришди

  •   Saroy
  •  1330
  •  26.07.2018 10:45

Барчаси Snapdragon 845 билан таъминланади: Meizu 16 ва 16 Plus’га экспертлар баҳо беришди

Куни кеча Хитойнинг телекоммуникация ускуналарини сертификациялаш маркази TENAA ўз сайтида Meizu 16 ва 16 Plus смартфонларининг расмини эълон қилган эди. Энди мазкур ташкилот экспертлари ушбу смартфонларнинг тўлиқ тавсифини келтиришмоқда, албатта, кишини қувонтирадиган янгиликлар ҳам бор.

ЎҚИНГ:Meizu M5s: арзон смартфон харид қилиш учун 5 сабаб

Бу Meizu 16

Хабарларга қараганда, Meizu 16  Snapdragon 710 чипида ишлайди. Бироқ TENAA ходимларининг таъкидлашича иккала смартфон ҳам бир хил – саккиз ядроли, такт частотаси  2.8 ГГц бўлган процессор билан таъминланади. Бу энг кучли Snapdragon 845. Хотира сиғими ҳам бир хил, яъни 6 ГБ тезкор хотира ва  8 ГБ ички хотирага эга, Meizu 16 Plus  ҳам 8 ГБ ОЗУ конфигурациясида бўлади.

Meizu 16 6 дюймли экран билан таъминланган бўлса, Plus версиясида эса бу кўрсаткич 6.5 дюймни ташкил этади. Унисида ҳам, бунисида ҳам томонлар нисбати 18:9 бўлган ҳамда формати 2160x1080 пикселли AMOLED-панели ўрнатилади. Бармоқ излари сканери смартфоннинг дисплейига жойлаштирилган. Ички томонида 12+20 мегапикселли қўш камера жойлашган (эҳтимол, Meizu 15 дагига ўхшаб,  уч каррали гибрид зум билан бўлиши мумкин). Олд  камераси 20-мегапикселли бўлади.

ЎҚИНГ:Meizu X8: компаниянинг дисплейи қирқмали илк смартфони

Бу эса Meizu 16 Plus

Meizu 16’нинг мустақил ишлаши учун  2950 мАч сиғимга эга аккумулятор жавоб беради, катта флагманни эса сиғими 3570 мАч бўлган батарея билан таъминлашган. Икки қурилма ҳам симсиз қувватлантиргич билан қўллаб қувватланади, чунки шишали орқа панел бунга имкон беради. Янги қурилмалар ОС Android 8.1 Oreo бошқарувида ишлайди. Аллақачон шундай бўлиши керак эди! Flyme 7 қобиқли жорий прошивка ҳали ҳам Nougat’да ишлаб келади.

Meizu 16 линейкасининг премьераси 8 августга белгиланган. Компания вакилларининг сўзларига қараганда, 6/128 ГБ’ ли Meizu 16 Plus 515 доллар атрофида бўлиши мумкин, аниқ нархи эса тақдимот куни эълон қилинади.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!