Барчасига солиқлар сабаб: Apple техникалари қимматлашмоқда

  •   Saroy
  •  883
  •  10.09.2018 12:46

Барчасига солиқлар сабаб: Apple техникалари қимматлашмоқда

Дунёда энг кўп даромад кўраётган Apple компанияси Хитойда ишлаб чиқарилаётган айрим қурилмаларининг нархини оширш ҳақида эълон қилди. Жумладан, нарх кўтарилиши машҳур Apple Watch «ақлли» соатлари, AirPods ва Beats қулоқчинлари, Mac mini компьютерлари, Apple Pencil стилуси, HomePod ақлли колонкалари, AirPort ва Time Capsule роутерлари, Magic Mouse ва Magic Trackpad сичқончалари, iPhone, iPad ва MacBook учун фирманинг ғилофлари, турли қувватлантириш қурилмалари ва адаптерларга тегишлидир.

ЎҚИНГ:Ҳали расман намойиш этилмаган янги iPhone’ларни ҳозироқ харид қилиш мумкин!

Нархни оширишга зарурият АҚШ ҳукуматининг мамлакатдан ташқарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга солиқларни ошириш қарори туфайли юзага келган. 

Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп ташқи маҳсулотларга жами 267 миллиард доллар солиқ солиниши ҳақида маълум қилганди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ушбу кескин чора истеъмол товарларининг  барча тоифасига тегишлидир. Бўлаётган воқеалар аллақачон биржаларда акс-садо бермоқда: Apple’нинг аввал бир фоизга ошган  аксияси, солиқ кўтарилиши ҳақидаги хабар тарқалгандан кейин 0,8 фоизга пастлади

ЎҚИНГ:Apple’нинг янги гаджетлари: нарх, хусусият ва суратлари тақдимотдан бир ҳафта аввал чиқиб кетди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!