Barephone – Android-смартфонлар учун минималистик услубдаги бепул лаунчер

  •   DiMaX
  •  1124
  •  01.02.2019 14:26

Barephone – Android-смартфонлар учун минималистик услубдаги бепул лаунчер

Смартфонингиздаги турли иловалар, ўйинларга кўп чалғиб қоляпсизми? Бош экрандаги сурат, белгичалар эътиборни кўпроқ жалб этяптими? Бугун сизга минимализмга йўғрилган ажойиб лаунчерни тавсия этмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Смартфонга тобеликдан қутулса бўлади!

Android-қурилмалан учун график қобиқлар жуда кўп, аммо улар кўпинча смартфонни кераксиз функцияларга тўлдириб ташлайди. Агарда телефонингиз сизни асосий ишларингиздан чалғитмаслигини истасангиз ва соддалик тарафдори бўлсангиз, Barephone лаунчерини синаб кўринг.

Ушбу лаунчерда бош экранга бештагача энг керакли иловаларни чиқариб қўя оласиз, холос. Бошқа дастурларни менюга жойлаб қўйиш мумкин – улар рўйхатига кириш учун пастдаги стрелка белгичасини босасиз.

Агарда бош экранда сана ва вақтнинг акс этишини айтмаса, бу лаунчерда кишини чалғитувчи ва чалкаштирувчи бирорта ҳам функция йўқ. Бундан ташқари, Barephone интерфейсида одатий (ёрқин) ҳамда тунги (тўқранг) режимдан бирини танлашингиз ҳам мумкин.

Дарвоқе, бепул Barephone лаунчери соддалиги боис ёш болаларга ҳамда кексаларга ҳам жуда қулай. Уни мана бу ҳавола орқали смартфонингизга ўрнатиб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Android учун антиқа лаунчер – дастурчилар услубида!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!