Бармоқ излари сканери Xiaomi Mi A2’нинг қувватига салбий таъсир этмоқда

  •   Saroy
  •  1301
  •  04.10.2018 11:52

Бармоқ излари сканери Xiaomi Mi A2’нинг қувватига салбий таъсир этмоқда

Куни кеча Xiaomi Mi A1 смартфони эгасининг ёнида портлаб кетгани ҳақда ёзилганди, энди эса Mi A2  билан муаммо чиқмоқда. Чамаси, смартфондаги муаммо унинг 3010 мАч сиғимли аккумулятори билан боғлиқ бўлмоқда. Смартфон эгалари қурилмалари кутилганидан ҳам анча эрта қувватсизланиб қолаётганидан шикоят қилишмоқда. Бунга айбдор Xiaomi Mi A2’даги бармоқ излари сканери деб қаралмоқда.

ЎҚИНГ:Ниҳоят, Xiaomi ромсиз слайдери – Mi Mix 3 флагманининг тақдимот санасини расман айтди

Қурилмани блокдан ечиш учун  биометрик сканердан фойдаланиш қандайдир тарзда Snapdragon 660 платформасининг барча саккизта ядросига таъсир этмоқда ва уларни максимал частотада ишлашга мажбурламоқда. Бу эса батареянинг тез қувватсизланишига сабаб бўлмоқда, натижада қурилманинг ишлаш вақти уч ёки тўрт соатга қисқариб кетмоқда.

MiA2’нинг айрим эгалари бармоқ излари сканери қурилманинг мустақил ишлашига салбий таъсир этаётганига далил келтиришганига қарамай,  Xiaomi уларга “бу ахборот етарли эмас, қўшимча батафсилроқ ахборот  керак” лигини маълум қилган. Дастлабки шикоят тушганига ҳам бир ойча бўлиб қолди, лекин компания расмий ахборот беришга шошилмаяпти ва ҳамон сукут сақлашни тўғри йўл деб билишмоқда.

ЎҚИНГ:ИЛК БОР: Xiaomi смартфони ухлаётган эгаси ёнида портлаб кетди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!