Барқарор MIUI 11 прошивкаси яна тўртта Xiaomi смартфонига етиб келди

  •   DiMaX
  •  1804
  •  12.10.2019 09:52

Барқарор MIUI 11 прошивкаси яна тўртта Xiaomi смартфонига етиб келди

Xiaomi смартфонларидан олтитасига, жумладан, арзон моделларга ҳам барқарор MIUI 11 прошивкаси тарқатилгани ҳақида куни кеча ёзгандик. Энди эса «Хитойча Apple»нинг яна тўртта телефони ушбу график қобиққача янгиланмоқда.

ЎҚИНГ: MIUI 11’даги янги функция Xiaomi смартфонлари эгаларининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!

Янги дастурий таъминот ушбу тўлқинда компаниянинг арзончи – Redmi эмас, балки фақат Mi туркумидаги қурилмаларига тарқатилмоқда. Булар – Xiaomi Mi 9 SE (сотиб олиш), Mi 8 SE, Mi Max 3 (харид қилиш) ҳамда Mi Mix 2 русумли смартфонлардир.

Таъкидлаб ўтамиз: бу ерда гап ҳозирча прошивкаларнинг фақат хитойча версиялари ҳақида кетаётир. MIUI 11 график қобиғининг барқарор глобал талқини 16 октябрь куни, Redmi Note 8 Pro смартфонининг Ҳиндистондаги намойиши билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

MIUI 11 барқарор прошивкаси жами 46 русумдаги Xiaomi мобил қурилмаларига тарқатилиши расман айтилган. Апдейтнинг ҳали октябрнинг ўрталарида кела бошлаши кутилаётган эди, аммо компания янгилашни тезлаштириб юборди.

Прошивка ҳажми 700 мегабайт атрофида бўлиб, у смартфонларга турли янгиликлар олиб келади. Жумладан – янгиланган интерфейс, ранглар ва товушлар; Mi Work ҳамда Mi Go иловалар тўпламлари, экранни ҳамиша ёқиқ тутувчи Always On Display функцияси ва ҳоказо.

Эслатиб ўтамиз, глобал сотувга қўйилган кўплаб Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi шу ойдаёқ Galaxy Note 10 «кушанда»сини ва яна бир камерофонини тақдим этади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!