Барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлади

  •   DiMaX
  •  3613
  •  29.06.2020 09:20

Барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлади

Xiaomi корпорацияси ўз смартфонларига MIUI 12 янгиланишларини жўнатишни вақтинча тўхтатиб туриши ҳақида ёзгандик. Лекин кутилмаганда кеча – 28 июнь куни у 13 хил қурилмасига ушбу прошивканинг барқарор версиясини тарқата бошлади!

ЎҚИНГ: 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Якуний MIUI 12 график қобиғига асосланган барқарор прошивкалар Xiaomi ҳамда Redmi брендлари остидаги смартфонларга «ҳаво орқали» келади. Янгиланиб олишни истовчилар кўплиги сабабли, дастлабки кунларда серверларда юклама кўп тушади, шу боисдан апдейтни кўчириб олиш бошида сал қийинроқ кечиши мумкин, дейди компания.

Хулласи калом, барқарор MIUI 12 прошивкалари ушбу моделлардаги смартфонларга тарқатилмоқда:

  1. Xiaomi Mi 10 Pro;
  2. Xiaomi Mi 10;
  3. Xiaomi Mi 10 Youth Edition (Mi 10 Lite);
  4. Xiaomi Mi 9 Pro 5G,
  5. Xiaomi Mi 9 Explorer Edition;
  6. Xiaomi Mi 9;
  7. Redmi K30 Pro Zoom;
  8. Redmi K30 Pro;
  9. Redmi K30 5G;
  10. Redmi K30;
  11. Redmi K20 Pro Exclusive Edition;
  12. Redmi K20 Pro;
  13. Redmi K20.

Бу хабарни эълон қилган нашр тарқатилаётган прошивкаларнинг глобал ёки хитойча эканлигига аниқлик киритмаган. Лекин унинг Хитой сайти эканлигини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан, бу ерда ҳозирча фақат маҳаллий версия ҳақида гап кетмоқда.

Дарвоқе, Xiaomi смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!