«Барселона» ўз криптовалютасини чиқарди ва у икки соатдаёқ сотиб тугатилди!

  •   DiMaX
  •  644
  •  25.06.2020 15:55

«Барселона» ўз криптовалютасини чиқарди ва у икки соатдаёқ сотиб тугатилди!

Ҳозирда криптовалютанинг тури кўп, ҳаттоки «Барселона» спорт клуби ҳам ўзининг BAR номли криптопулини тақдим этди. Фанатлар уни жамоа ҳаётида қатнашиш, коллекцион товарларга тўлаш, сўровлардан ўтиш ва бошқа мақсадларда қўллашлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Така бўлсин – сут берсин»: Лионель Месси блокчейн-смартфонни реклама қилади

Мазкур криптовалюта бўйича рақамли токенларнинг ишлаб чиқилиши Chiliz блокчейн-стартапи платформасида амалга оширилмоқда. Клубнинг ўз криптопулини чиқариш қарори февралдан бери маълум эди, токенларнинг сотуви эса 22 июнда бошланди.

«Барселона» ишқибозлари ҳар бири 2 евро турадиган коллекцион буюмларни атиги икки соатда сотиб олиб тугатишган. Сервис раҳбари Александр Дрейфус ўзининг Twitter-аккаунтида ёзишича, 2 дақиқада 106 мамлакатдан ишқибозлар 700 минг доллардан ошиқ нархдаги токенларни харид қилишган.

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!