Батафсил йўриқнома: «Одноклассники»дан профилни буткул ўчирамиз!

  •   DiMaX
  •  12724
  •  13.09.2019 17:10

Батафсил йўриқнома: «Одноклассники»дан профилни буткул ўчирамиз!

Ўзбекистон аҳолиси кенг фойдаланаётган сервислардан бири «Одноклассники» бўлади. Бироқ Facebook ижтимоий тармоғи, Telegram мессенжери кабилар тобора оммалашаётгани ҳам бор гап.

ЎҚИНГ: Telegram'ни унутинг, энди Ўзбекистонда Одноклассники рекорд даражада тез юкланади!

«Одноклассники»да фойдаланувчи ўз аккаунтини ўчириб ташлаши бирмунча мураккаб – бунинг учун керакли тугмачалар «ярқ» этиб кўриниб турмайди. Шу боисдан қуйида ушбу жараённи қадам-бақадам кўрсатиб ўтамиз.

ЁДДА ТУТИНГ: Профилингизни ўчириб юборганингизда, олдин унга жойланган барча маълумотлар – постлар, изоҳлар, ёзишмалар, сурат ва видеолар қайта тикланмас бўлиб йўқолиб кетади. Шунга рози бўлсангиз, кетдик...

  1. Компьютер ёки ноутбукдан «Одноклассники»нинг тўлиқ версиясини очиб, логин ва паролни терган ҳолда ўз аккаунтингизга кирасиз. Саҳифанинг энг охиридаги «Регламент» бўлимига ўтасиз.

  1. Очилган саҳифани варақлаб энг охиригача тушасиз ва шу ердаги «Отказаться от услуг» тугмачасини босасиз.

  1. Энди очилган ойначадаги барча огоҳлантиришларни диққат билан ўқиб чиқишингиз керак. Шундаям «Одноклассники»да профилингизни йўқ қилиш фикридан воз кечмасангиз, паролингизни яна бир марта киритасиз ва «Удалить» тугмачасини босасиз.

Бўлди – бу профилингиз буткул ўчирилди, энди унинг ўзини ҳам, унга киритган барча маълумотларингизни ҳам қайта тиклай олмайсиз.

ЎҚИНГ: Техно-маслаҳат: Facebook саҳифани вақтинча ёки бутунлай ўчириш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.