Beeline 2016 йилда тармоқ ривожланишига 533 млрд сўм киритди

  •   DiMaX
  •  430
  •  02.03.2017 14:56

Beeline 2016 йилда тармоқ ривожланишига 533 млрд сўм киритди

Beeline алоқа оператори 2 март куни бўлиб ўтган миллий матбуот анжумани доирасида 2016 йилги фаолиятини сарҳисоб қилди. Unitel тижорат директори Максим Ефремов ўз тақдимотида, компаниянинг ўтган йилги капитал харажатлари 533 миллиард сўмга етганини таъкидлаб ўтди.

Ўтган йилнинг сўнгги чораги якунларига кўра, Beeline абонентлари миқдори 9.506.503 кишини ташкил этган. Бир ой давомида абонентга бўлган ўртача ҳисоб бир йилда 10,4%га ўсиб, 17.925 сўмга етган. Бунда бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар сони ўтган йилгига нисбатан 10,6%га ўсиб,  554 дақиқагача ошган. М.Ефремовнинг сўзларига кўра, бир йилда бир киши томонидан ойлик интернет сарфи ўртача 195 мегабайтдан 316 мегабайтгача ошган.

Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчилик қилаётган мазкур компаниянинг операцион фойдаси йил мобайнида 7,6%га ошган ва 1,967 триллион сўмни ташкил этган.

Тақдимотда яна, компания томонидан абонентларга қулайлик яратиш мақсадида ўтказилаётган акциялар хусусида ҳам сўз юритилди. Жумладан, эски русумдаги SIM-карталарни янгича – 4G тармоғини қўллаб-қувватловчи SIM-карталарга бепул алмаштириш акцияси давом этаётганлиги таъкидланди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!