Beeline абоненти алоқа учун ҳар ойда 16 минг сўм сарфлаяпти

Beeline абоненти алоқа учун ҳар ойда 16 минг сўм сарфлаяпти

17 февраль куни Ўзбекистон мобиль алоқа тармоғида Beeline савдо белгиси остида фаолият кўрсатувчи халқаро VimpelCom Ltd. телекоммуникация оператори 2015 йилнинг IV чораги ва йил якунларига оид молиявий ҳисоботи ҳамда жорий натижаларини эълон қилди.

Қайд этилишича, Beeline 2015 йилда маҳаллий алоқа тармоқларини кенгайтириш учун 140 миллиард сўм маблағ инвестиция киритган. Компаниянинг кўрган соф даромади эса 1,828 трлн. сўмни ташкил қилади.

Тўртинчи чорак якунларига кўра, Beeline мобиль алоқа компаниясининг Ўзбекистондаги абонентлари сони 10 миллион нафарга етган. Ўтган йилнинг октябрь-декабрь ойлари мисолида ўрганилганида, ҳар бир абонентнинг ойлик харажатлари миқдори ўртача 16237 сўмни ташкил қилган. Бир абонент бир ой давомида ушбу алоқа тармоғи орқали 481 минут суҳбатлашар экан.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.