Beeline абонентларга Bir тарифлари билан янада кўпроқ мулоқотни тақдим қилмоқда

Beeline абонентларга Bir тарифлари  билан янада кўпроқ мулоқотни тақдим қилмоқда

Beeline алоқа оператори янги Bir тариф режалари ҳақида хабар беради. Энди абонентлар ўзлари учун қулай бўлган пакет ичида ёқилган дақиқалар, SMS ва Мб мавжуд тариф режасини танлаб олишлари мумкин.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари абонентлари учун қуйидаги тариф режалари тақдим этилган:

– Bir Hafta тариф режаси – ҳафтасига $1,99 абонент тўлови эвазига тармоқ ичида 200 дақиқа ва бошқа йўналишлар бўйича 25 дақиқа, тармоқ ичида 250 SMS, шунингдек 100 Мб мобиль Интернет тақдим этилган;

– Bir Oy тариф режаси – тармоқ ичида 2 000 дақиқа ва бошқа йўналишлар бўйича 100 дақиқа, тармоқ ичида 500 SMS, шунингдек 750 Мб мобиль Интернет тақдим этилган. Абонент тўлови ойига $7,99.

Жиззах, Навоий, Наманган ва Самарқанд вилоятлари абонентлари учун:

– Bir Hafta тариф режаси – ҳафтасига $1,99 абонент тўлови эвазига тармоқ ичида 250 дақиқа ва бошқа йўналишлар бўйича 35 дақиқа, тармоқ ичида 250 SMS, шунингдек 50 Мб мобиль Интернет тақдим этилган;

–  Bir Oy тариф режаси – тармоқ ичида 2 000 дақиқа ва бошқа йўналишлар бўйича 250 дақиқа, тармоқ ичида 500 SMS, шунингдек 500 Мб мобиль Интернет тақдим этилган. Абонент тўлови ойига $7,99.

Тафсилотлар Beeline сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!