Beeline “Bir Oy” тариф режасида янада кўп 4G Интернет тақдим этмоқда

Beeline “Bir Oy” тариф режасида янада кўп 4G Интернет тақдим этмоқда

Beeline алоқа оператори Тошкент шаҳри абонентлари учун «Ҳаёт учун 4G» дастури доирасида Bir Oy тариф режасида 4G тармоғи учун қўшимча бепул 750 Мб тақдим этмоқда.

“Абонентларимиз мобил Интернет хизматларидан фаол фойдаланишади. Биз Ўзбекистон бўйлаб 4G тармоғини кенгайтиришни бошладик, ва шу билан бир қаторда оптимал нарх эвазига кўпроқ хизматларни тақдим этишни истаймиз. Қўшимча трафик мижозларимизга маъқул келади ва улар Beeline 4G қопламининг сифати ва тезлигини яхши баҳолайдилар деб умид қиламиз”, — деди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Акция 2017 йилнинг 1 апрель кунидан 30 июнь кунига қадар давом этади. Батафсил маълумот Beeline сайтида ва Beeline Uzbekistan мобил иловасида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!