Beeline Бухоро вилоятининг қатор туманларида тармоқни кенгайтирди

Beeline Бухоро вилоятининг қатор туманларида тармоқни кенгайтирди

Beeline республиканинг Жануби-Ғарбий қисмида 3G тармоғининг қоплами кенгайгани ва янги таянч станциялари ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

Тармоқ ва унинг қоплами кенгайиши натижасида Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон ва Қоракўл туманларида алоқа сифати яхшиланди. Шунингдек, янги таянч станцияси қурилиши натижасида Деҳча қишлоғида тармоқ қоплами яхшиланди.

“Техник мутахассислар тармоқнинг имкониятларини кенгайтириш ва аҳолини сифатли алоқа билан таъминлаш учун қамров доирасини пойтахтдан то узоқ қишлоқларгача кенгайтириш учун доимий равишда иш олиб боришмоқда, - деди Unitel‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Ғулом Ортиқов. – Ҳар куни абонентлардан келиб тушган сўров ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда, тармоқ ривожланишини режалаштирамиз".