Beeline call-маркази Telegram орқали мурожаатларни қабул қилмоқда

Beeline call-маркази Telegram орқали мурожаатларни қабул қилмоқда

Beeline Теlegram мессенжери орқали абонентлар сўровларига тезкор жавоб бериш учун янги алоқа каналини ривожлантирмоқда. Бир ойлик фаолияти давомида call-маркази мутахассислари оммабоп мессенжер орқали абонентларнинг минглаб сўровларини қабул қилди. Мурожаатларнинг асосий мавзулари тўлов усуллари, мобил Интернет созламалари, хизматлар, USSD-кодлар ва тариф режалари ҳақида бўлди.

Aбонентлар Beeline call-марказининг телефон рақамини (+998901850055) ўз телефонларида сақлаб қолган ҳолда, оммабоп мессенжер орқали компанияга мурожаат этишлари мумкин. Абонентлар 0611 рақамига қўнғироқ қилган каби мутахассис ёрдамини оладилар. Хизматнинг иш вақти – ҳар куни соат 09:00дан 22:00гача. Компаниянинг сўнги янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун эса абонентлар компаниянинг расмий Теlegram-каналига қуйидаги ҳавола бўйича обуна бўлишлари мумкин: https://telegram.me/BeelineUzbekistan