Beeline‘дан Beepul тўлов тизими энди iOS фойдаланувчилари учун ҳам амал қилади

Beeline‘дан Beepul тўлов тизими энди iOS фойдаланувчилари учун ҳам амал қилади

Ўзбекистондаги  йирик алоқа операторларидан бири бўлган Beeline Beepul тўлов тизимининг имкониятлари кенгайгани ҳақида хабар берди. Энди хизмат ҳам Android ОТ, ҳам iOS фойдаланувчилари учун Beeline Uzbekistan мобиль иловасида амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Beepul тўлов тизими Beeline Uzbekistan мобиль иловаси орқали банк картаси (UZCARD Online) ёрдамида ҳам абонент сўрови бўйича, ҳам автоматик равишда комиссиясиз телефон балансини тўлдириш имконини беради. Қўшимча чиқимларсиз роумингда бўлганда ҳам балансни тўлдириш мумкин, шунингдек, бир нечта пластик карталарни рўйхатдан ўтказиш ва тўлов натижалари ҳақида SMS хабар ҳам олиш мумкин. Иловада ишлаш чоғида аввалдан тўлов тизимидаги Beeline абонентлари балансидан маблағ ечилмайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!