Beeline «Эркин мулоқот» хизматида қўшимча магабайтлар тақдим этмоқда

Beeline «Эркин мулоқот» хизматида қўшимча магабайтлар тақдим этмоқда

Beeline алоқа оператори «Эркин мулоқот» хизматига қўшимча Интернет жорий этилгани ҳақида хабар беради.

Хизмат «Status+», «Bir», «Клик» ва «Status Silver» тариф режаларидан ташқари аввалдан тўлов тизими абонентлари учун мавжуд. Хисобни $1,99 тўлдириб абонентлар тармоқ ичидаги қўнғироқлар учун 500 дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб 500 SMS ва 15 кунга 200 Мб интернет-трафик, шунингдек Facebook, Odnoklassniki, Muloqot.uz, Davra.uz ижтимоий тармоқлари, шунингдек Telegram, WhatsApp, Viber мессенжерлари учун 200 Мб интернет-трафикни қўлга киритадилар. Хизматни ёқиш коди *110*230#

15 кун мобайнида хизмат қайта ёқтирилса, дақиқалар, SMS ва мегабайтлар миқдори қўшилади ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилади. Қолган дақиқа ва Мб миқдорини *100# коди орқали, қолган SMS миқдорини *105# коди орқали билиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!