Beeline Facebook фойдаланувчилари учун “Бонус 50 эвазига 5 000 Мб” танловини эълон қилди

Beeline Facebook фойдаланувчилари учун “Бонус 50 эвазига 5 000 Мб” танловини эълон қилди

Beeline алоқa оператори Facebook фойдаланувчилари учун “Бонус 50 эвазига 5 000 Мб” танловини эълон қилмоқда. Танлов 2016 йилнинг 23 май кунидан 6 июнь кунига қадар давом этади. Танлов натижаларига кўра бешта ғолиб аниқланади ва уларнинг ҳар бири 5 000 Мб карталарга эга бўладилар.

Танловда иштирок этиш учун Beeline Uzbekistan мобиль иловасини юклаб олиш ва Beepul тўлов тизими орқали ҳисобни $2 ва ундан ортиқга тўлдириш, шу билан эса кафолатли бонус – тармоқ ичида 50 дақиқа ва SMS, шунингдек 50 Мб эга бўлиш. Ўз саҳифасида янгилик билан бўлишиш, ва шарҳ тарзида тўлов амалга оширилган сана ва рақамнинг сўнги 5 сонини ёзиб қолдириш лозим.

Ғолиб 2016 йилнинг 6 июнь куни тасодифий сонлар генератор ёрдамида random.org сайти орқали аниқланади. Натижалар скриншоти Facebook саҳифасида чоп этилади.

Beeline Uzbekistan иловасини Play Store ва App Store орқали юклаб олиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!