Beeline ҳар ойда 4 гигабайтгача бонус беряпти!

  •   DiMaX
  •  13973
  •  17.06.2020 14:30

Beeline ҳар ойда 4 гигабайтгача бонус беряпти!

Билайн уяли алоқа оператори яқинда иккита тариф режасида мегабайтлар лимитини оширган эди. Энди эса у тўртинчи авлод уяли алоқа стандартидаги интернет фойдаланувчилари учун бонуслар бермоқда.

ЎҚИНГ: Beeline абонентларига 3000 МБлик бонус «Beepul» бериляпти!

Абонентлар бунинг учун 4G тармоғи фойдаланувчисига айланишлари лозим ва ўз гигабайтларини Beeline’нинг тегишли иловаларидан қуйидаги тартибда олишлари мумкин:

  1. Beeline’нинг қуйидаги иловаларидан бирини юклаб олиш: Beeline Uzbekistan, Beepul, Beeline TV ёки Beeline Music.
  2. Рўйхатдан ўтиш.
  3. «Акциялар» бўлимида кўрсатилган тугмани босиш.

Шундан сўнг абонентга 30 кунга 1 гигабайтлик бонус тақдим этилади; уни кейинги ойда қайтадан фаоллаштириш мумкин. Агар сиз барча Beeline иловаларида 4G бонусни фаоллаштирсангиз, ойига 4 гигабайтгача трафикка эга бўлишингиз мумкин!

Ушбу бонус фақат 4G тармоғида амал қилади ва 2G/3G тармоқларида сарфланмайди. Бу борадаги батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали Beelineuz расмий сайтидаги тегишли саҳифадан оласиз.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!