Beeline компаниядаги бўш иш ўринларига номзодларни излаш учун «HR Bot»ни ишга туширди

Beeline компаниядаги бўш иш ўринларига номзодларни излаш учун «HR Bot»ни ишга туширди

Beeline алоқа оператори аудитория билан дистанцион равишда мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда ва Telegram мессенжерида расмий чат-бот ишга ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

«Beeline HR» бот-ассистенти фойдаланувчиларнинг сўровларига автоматик тарзда жавоб беради ва номзодларга керакли ваканцияларни топишларига ёрдам беради.

«Биз янги интерактив инструментларни дадиллик билан синовдан ўтказамиз, замонавий мулоқот каналларидан фойдаланишда кўпинча етакчилик қиламиз. Смартфонларда иловаларга, мессенжерларда чат-ботларга бўган юқори қизиқишни кузатмоқдамиз ва қайта алоқа учун қулай шароитлар яратишга интиламиз», — деб белгилаб ўтди Unitel‘нинг жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш директори София Гайнутдинова.

Beeline боти билан мулоқот қилиш учун иш қидирувчи App Store ёки Google Play дўконларидан бирида Telegram иловасини юклаб олиши ва рўйҳатдан ўтиши лозим. Кейин қидирув сатрида @BeelineHRbot деб ёзиш лозим. «Beeline HR» телеграм-ботидан фойдаланиш бепул, фойдаланувчи фақат интернет-трафик учун тўлайди.