Beeline Ўзбекистон бўйлаб 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширди

Beeline Ўзбекистон бўйлаб 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширди

Beeline алоқа оператори Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 70га яқин янги таянч станцияларини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Terabayt.uz'га хабар бермоқда.

Beeline Андижон, Бухоро, Жиззах, Жомбой, Қарши, Қўқон, Марғилон Навоий, Наманган, Пахтаобод, Самарқанд, Хўжанд, Чироқчи ва Шахрисабз шаҳарларда тармоқни кенгайтирди. Бундан ташқари, республиканинг бир қатор туман ва қишлоқларда ҳам қўшимча таянч станциялари ўрнатилди.

"Бизнинг мақсадимиз абонентларга юқори тезликдаги мобил Интернет имкониятларини тақдим этишдир. Юқори тезликдаги Интернетга бўлган талабнинг ортиб бораётганини кузатмоқдамиз, мижозларимиз алоқа жараёнига тобора кўпроқ жалб қилинмоқда ва ахборот оқимларини кузатишмоқда. Биз республиканинг энг чекка нуқталарини ҳам юқори сифатли алоқа билан таъминлаш мақсадида технологияларга сармоя киритишга тайёрмиз”, - деди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.